«хоразм вилояти» тегли мақолалар


Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди, 15 киши ушланди
3 апрель 2024, 01:41

Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди, 15 киши ушланди

Урганч туманида икки шахс ўзаро низони гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш орқали ҳал қилишга урингани аниқланди. ДХХ ва ИИБ тадбирида тўқнашув тўхтатиб қолинди. 9 киши ЖК, 6 киши МЖТК моддалари бўйича қамоққа олинди.

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)
27 март 2024, 16:34

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.

Хоразм вилояти учун 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди
1 март 2024, 14:53

Хоразм вилояти учун 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди

Хоразмда юк электромобиллари, аккумуляторлар учун никел сульфат, архитектура ойналари, шиша идишлар, қурилиш материаллари, лак-бўёқлар ва мато ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Умумий қиймати 660 млн доллардан зиёд лойиҳалар Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

Хоразмдаги мактабда ўқитувчи биринчи синф ўқувчисини калтаклади
29 феврал 2024, 22:04

Хоразмдаги мактабда ўқитувчи биринчи синф ўқувчисини калтаклади

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи биринчи синфга дарс ўтаётган вақтида аввал ўқувчи болани, кейин эса қизни калтаклади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланди, суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради
29 феврал 2024, 11:17

Президент Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга боради

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Урганч ва Хива ўртасида троллейбус ҳаракати тикланди
5 декабр 2023, 10:46

Урганч ва Хива ўртасида троллейбус ҳаракати тикланди

Урганч-Хива-Урганч йўналишидаги троллейбус ҳаракати тикланди. Қатнов юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.

Хоразм вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади
19 октябр 2023, 15:00

Хоразм вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади

Хоразм вилоятида 3 ноябрдан совуқ сув ва оқова хизматлари нархи ошади. Йил охиригача вилоят аҳолисини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олишни 90 фоизга етказиш, мавжуд сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш режалаштирилган.

Блогер Нафосат Оллашукуровага нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди
6 сентябрь 2023, 20:42

Блогер Нафосат Оллашукуровага нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Суд блогер Шабнам (Нафосат) Оллашукуровага туҳмат ва ҳақорат тўғрисидаги моддалар асосида 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Унинг Хоразм вилоятидан ташқарига чиқиши, алоқа воситалари ва интернетдан фойдаланиши тақиқланди.

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттиргани учун жаримага тортилди
12 август 2023, 14:21

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттиргани учун жаримага тортилди

Янгибозор туманидаги 28-мактабда ўқитувчилар мактабни тозалашга жалб қилинди. Бу топшириқни бергани учун директорга нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

Хоразмда болаларга қўлни кўтарганча йўлдан ўтиш ва ҳайдовчиларга миннатдорлик билдириш ўргатилади
23 май 2023, 16:10

Хоразмда болаларга қўлни кўтарганча йўлдан ўтиш ва ҳайдовчиларга миннатдорлик билдириш ўргатилади

Хоразм ЙҲХБ «илғор мамлакатлар тажрибаси» асосида болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди. Унга кўра, ўтиш жойларидан олдин STOP белгиси чизилади. Ўқувчилар қўлларини кўтариб, йўлни кесиб ўтади ва миннатдорлик белгиси сифатида ҳайдовчиларга таъзим қилади.

Хоразмда кучли шамол кузатилди
14 апрель 2023, 08:12

Хоразмда кучли шамол кузатилди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманларида эрта тонгда чанг аралаш кучли шамол кузатилди. Айрим туманларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.

БП Хоразмда вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича 11 кишини тергов қилмоқда
6 апрель 2023, 17:04

БП Хоразмда вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича 11 кишини тергов қилмоқда

2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган 15 ёшли қиз воқеасида 3 нафар шахс айбланмоқда, яна 8 киши гумонланувчи сифатида жалб этилди. Ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчиси ҳимояга олинди
3 апрель 2023, 05:07

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчиси ҳимояга олинди

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг зўравонликка учраган 3 тарбияланувчиси ҳимояга олинди. Президентнинг қизи Саида Мирзиёева улар хавфсизликда эканини билдирди. «Барча даражадаги зўравонликка қарши мутлақ тоқатсизлик нормаларини яратиш вақти келди», — деди ва ОАВ ҳамда фаолларга миннатдорлик билдирди.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
1 апрель 2023, 20:25

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди. Шунингдек, РШТЁИМ филиали ва кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари ўзгарди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озод этилган
1 апрель 2023, 13:57

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озод этилган

Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган. Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йилу 6 ойга қамалган, мансабдор шахсларнинг эса озодлиги чекланиб, қўйиб юборилган.

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди
16 феврал 2023, 10:25

Хоразмнинг икки туманига ҳокимлар тайинланди

Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
17 декабр 2022, 15:15

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди
13 ноябр 2022, 11:18

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов «масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди. У қарийб 2 йил аввал мазкур лавозимга тайинланган эди.

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида
22 октябр 2022, 10:01

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида

УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди
18 октябр 2022, 12:17

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг